Bosh sahifa

«СИТОРАИ МОХИ ХОСА санаторияси» МЧЖ иқлимий ва бальнеологик курорт, у Зарафшон дарёси воҳасида, денгиз сатҳидан 500 м баландликда, Бухоро шаҳрининг шарқий чеккасида Бухоро амирининг собиқ қароргоҳи худудидаги сўлим бир масканда  жойлашган. Даволаш омиллари бўлган иқлими ва сулфат-хлорид натрийли маъданли (+40-42С) сув- буйрак, асаб ва ҳаракат-таянч тизими ҳамда овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликлари билан хасталанган дам олувчиларга ичимлик, ванна, ошқозон ва ичакларни ювиш, гинекологик чайиш сифатида берилади. Санаторияда замонавий ташхислаш ва физиотерапия, лазеротерапия, балчиқ ва парафин-озакерит билан даволаш, галиоаэротерапия, туз ғори, ингаляция, умуртқа поғонасини компьютер мосламасида чўзиш, жисмоний тарбия, уқалаш, механик уқалаш, фитобар ва парҳезли овқатлантириш соғлиғингизни тиклаш мақсадларида хизмат қилади. Ётоқ биноси икки ўринли барча қулайликларга эга хоналардан иборат. Кенг ошхона, клуб, спорт майдончалари, кутубхона, музей, бассейн, сауна сизнинг хизматингизда. Бухоро шахрининг тарихий обидаларига  экскурсиялар уюштирилади.